Германия Меркелнинг истеъфосидан сўнг унинг гўзаллиги учун 55 минг евро сарфлади
Олам
−
10 Август 2023
7310Германия ҳукумати 2021 йилда лавозимидан кетганидан бери мамлакатнинг собиқ канцлери Ангела Меркелнинг сочи ва бўянишига деярли 55 минг евро ажратди. Бу ҳақда “Tagesspiegel” эълон қилган ҳужжатларда айтилади.
Германиянинг юқори лавозимидан деярли икки йил олдин кетганига қарамай, федерал ҳукумат Меркелнинг ҳали ҳам бир нечта харажатларини қопламоқда.
Айтилишича, федерал ҳукумат Меркелнинг соч ва бўяниши учун ҳам давлат, ҳам хусусий тадбирлар учун тўлайди. Меркель 2023 йилда 17 200 евро (тахминан 221 миллион сўм) ва 2022 йилда 37 780 евро (тахминан 485 миллион сўм) олган.
Бу Берлиндаги собиқ ҳукумат раҳбарининг чиройли кўриниши учун улар ойига тахминан 3000 евро тўлашларини англатади. Агар стилист Меркель билан учрашувларга ҳамроҳ бўлса, бу унинг саёҳати ва меҳмонхонада яшаши учун кетадиган харажатларни ўз ичига олади.
Солиқ тўловчилар ассоциацияси президенти Райнер Гольцнагелнинг сўзларига кўра, амалдорларнинг соч турмаги ва бўяниш хизматлари нархининг ошиши ўтмишда баъзи танқидларга сабаб бўлган.
Шунингдек, Германиянинг амалдаги канцлери Олаф Шольц ҳам омма олдида чиқишлари учун маблағларни аямайди. Жорий йилда канцлер идораси вакиллари соч турмаги ва бўяниш учун 21 808 евро сарфлаган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 39 910 еврога етган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок 2022 йилда стилист хизматига тахминан 136,5 минг евро сарфлагани, у стилистга кунига 8925 евро миқдорида пул тўлаши ҳақида хабар бергандик.