Германия хавфсираб қолди. Мамлакатда ҳарбий хизмат қайтадан жорий этилиши мумкин
Олам
−
17 Декабрь 2023
14932Германия Мудофаа вазири Борис Писториус мамлакатда мажбурий ҳарбий хизматни қайта тиклаш мумкинлигини таклиф қилиб, ўша пайтдаги сабабларга қарамай, унинг тўхтатилишини хато деб атади. Бу ҳақда у “Die Welt” газетасига берган интервьюсида сўз очди.
"Мен барча вариантларни кўриб чиқяпман... Ўз вақтида мажбурий ҳарбий хизматни тўхтатиб қўйиш учун сабаблар бор эди. Аммо ўтмишда бу хато бўлган", дейди Писториус.
Унинг айтишича, ҳозирда бир қатор муаммолар, жумладан, ҳуқуқий ва сиёсий сабабларга кўра мажбурий ҳарбий хизматни қайтариш қийин.
Шу билан бирга, вазир ҳозирда Швециядаги ҳарбий хизматга чақирув моделини кўриб чиқаётганини таъкидлаб, бунда эркаклар ҳам, аёллар ҳам ҳарбий хизматга масъул ҳисобланиши, бироқ уларнинг фақат бир қисми чақирилишини қўшимча қилган.
Маъумот учун, Германияда умумий ҳарбий хизмат 2011 йил 1 июльда бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Борис Писториус Европа тез орада янги ҳарбий таҳдидларга дуч келиши мумкинлигини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь