Германия канцлери Байден билан ишлашнинг уч устувор йўналишини маълум қилди

Олам

image

Бугун, 9 ноябрь куни Германия канцлери Ангела Меркель Жо Байден даврида АҚШ билан ишлашнинг учта устувор йўналишини маълум қилди.

“Коронавирус пандемияси синовларида, иқлим исиши ва унинг глобал оқибатларига ҳамда терроризмга қарши курашда елкама-елка”, деди Меркель ҳамкорлик режалари ҳақида тўхталиб ўткар экан. У Германия ва Қўшма Штатлар очиқ дунё иқтисодиёти ва эркин савдо-сотиқни ривожлантиришда биргаликда ишлашига умид билдирди.

Ангела Меркель ўз нутқида Байденнинг Европа ва Германия билан ишлашдаги тажриба ва билимини алоҳида эътироф этди.

Сайлов натижалари ойдинлашмасидан олдин, 4 ноябрь куни Бундестаг ташқи сиёсат қўмитаси раиси Норберт Рёттген Германия Дональд Трампнинг Қўшма Штатлардаги яна тўрт йиллик президентлигига тайёр эмаслигини, амалдаги Америка раҳбарининг жорий сайловларда ғалаба қозониши Германия учун жиддий муаммо бўлишини эълон қилган эди.

Фаррухжон Муродқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг