Германия Испанияга қарши ўйинга яширин режимда тайёрланмоқда

Спорт

image

Германия терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионати чорак финалини Испанияга қарши ўтказади. Мезбонлар ушбу ўйинга яширин тарзда тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.

Манбага кўра, “Бундестим” машғулотларни бутунлай яширин ўтказиш учун махсус ҳудудга бориб машғулот ўтказмоқда. Бу орқали Германия терма жамоаси бош мураббийи Жулиан Нагельсманн жамоа ҳақида маълумотлар тармоқларга камроқ сиздирилишини мақсад қилган. 

Икки машғулот майдончаси атрофидаги тўсиқлар баланд брезент билан қопланган. Хавфсизлик ташкилотлари ҳудудни қаттиқ қўриқлайди.

Шунингдек, ўрнатилган полиция отряди жамоани ҳимоя қилиш учун доимий равишда жамоат йўлларида бўлади. Ўтаётганлар хавфсизлик ходимлари томонидан назорат қилинади. 

Маълумот учун, Германия-Испания ўртасидаги ўйин 5 июль куни Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади. Баҳс ғолиби Евро-2024 ярим финалида Португалия-Франция қарама-қаршилиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Испания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made