Германия элчиси Россия ТИВга чақиртирилди

Олам

image

Германиянинг Москвадаги элчиси Александр Ламбсдорфф Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Айтилишича, дипломат Россия ТИВга Бундесвер зобитлари ўртасида Қрим кўпригига ҳужум қилиш бўйича суҳбат аудиоси тарқалгани муносабати билан чақирилган.

Қайд этилишича, Ламбсдорфф журналистларнинг ташрифи сабаблари ҳақидаги саволларига жавоб беришдан бош тортган ҳолда бино томон йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, 1 март куни “Россия Сегодня” медиа гуруҳи ва “Russia Today” телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонян Германия Бундесверининг юқори мартабали зобитлари “Қрим кўпригини қандай бомбардимон қилиш”ни муҳокама қилган аудиоёзувни эълон қилганди. Аудиоёзувда ҳарбийлар TAURUS ракеталарини қандай ўрнатиш ва Қрим кўприги орқали "қизил чизиқ"ни кесиб ўтмаслик ва Украинадаги можаронинг яққол иштирокчисига айланмаслик учун украиналик ҳарбийларни ракеталарни учиришга ўргатиш ҳақида гаплашаётгани ёзиб олинган.  

Германия Мудофаа вазири Борис Писториус немис олий мартабали ҳарбий хизматчилари ўртасидаги суҳбатнинг Россия ОАВ томонидан чоп этилишини Москва олиб бораётган ахборот урушининг бир қисми деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Россия Александр Ламбсдорфф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг