Германия аҳолиси кескин камаймоқда
Олам
−
17 Февраль 966 1 дақиқа
Германия аҳолиси келгуси ўн йилликларда аввал кутилганидан кўра анча тезроқ камайиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 17 февраль куни эълон қилинган Мюнхендаги Ифо институти тадқиқотида сўз боради.
Янги прогнозларга кўра, 2070 йилга бориб мамлакат аҳолиси 10 фоизга қисқариш эҳтимоли бор. Илгари аҳоли сони 2070 йилгача атиги 1 фоизга камаяди деб ҳисобланган. Бироқ 2022 йилги аҳолини рўйхатга олиш натижалари бу тахминларни қайта кўриб чиқишга сабаб бўлган. Янги маълумотларга кўра, Германия аҳолиси ўша пайтда 81,9 миллион кишини ташкил этган бўлиб, бу аввалги ҳисоб-китоблардан қарийб 100 минг кишига кам.
Ифо институти узоқ муддатда аҳоли сонининг камайиши ва қариш жараёни кучайишини таъкидламоқда. Шунингдек, ишчи кучи танқислиги янада кучайиши мумкин. Шу билан бирга, айрим ҳудудларда уй-жой бозори барқарорлашиши эҳтимоли бор. Демографик пасайиш транспорт инфратузилмаси ва давлат секторидаги кадрлар эҳтиёжига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой демографик инқирозга технологик ечим топгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиТаровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
17 Февраль