Германия 2024 йилда Украинага ҳарбий ёрдамни икки баравар оширади
Олам
−
17 январ 2024 4104 1 дақиқа
Германия бу йил Украинага ҳарбий юклар етказиб бериш учун 7 миллиард евродан кўпроқ маблағ ажратади. Бу ҳақда Германия ҳукумати канцлер Олаф Шольц ва Америка Президенти Жо Байден ўртасидаги телефон суҳбатидан кейин маълум қилди.
Улар Украинага молиявий, ҳарбий ва гуманитар ёрдамни давом эттириш зарурлиги ҳақида келишиб олган.
Оқ уй матбуот хизмати иккала сиёсатчи ҳам Киевни қўллаб-қувватлаш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштираётганини таъкидлаган.
Дастлаб, бу йил Украинага камроқ миқдор – 4 миллиард евро ажратиш режалаштирилган эди. Мудофаа вазири Борис Писториуснинг илтимосига биноан маблағ миқдори икки баравар оширилди.
Бу қарор Германия ҳарбий харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 2,1 фоизигача оширади – бу эса НАТО талабларига мувофиқдир.
Эслатиб ўтамиз, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Қўшма Штатлар Украинага қурол ва ҳарбий техника етказиб беришни тўхтатганини маълум қилганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август