Германия ҳам Украинага ўзи берган қуроллардан Россияга зарба беришда фойдаланишга рухсат берди
Олам
−
31 Май
7367Германия ҳукумати Украина Қуролли кучларига берилган қуроллардан фойдаланиш билан боғлиқ чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Германия ҳукумати вакили Штеффен Хебстрейт маълум қилди.
“Украинага, хусусан, Харьков вилоятида Россия чегарасига бевосита туташ зонадаги позициялардан ҳужум қилинди. Ишончимиз комилки, Украина халқаро ҳуқуқ бўйича ўзини бу ҳужумлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Киев бу мақсадда етказиб берилган қуроллардан, жумладан, биздан етказиб берилганлардан ўзининг халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларига мувофиқ фойдаланиши мумкин”, дейди Хебстрейт.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Украинага Россия Федерациясидаги "Харьков яқинида жойлашган" нишонларга Америка қуроллари билан зарбалар бериш учун яширинча рухсат бергани хабар берилганди. Дания Ташқи ишлар вазири Ларс Локке Расмуссен Украина оладиган F-16 қирувчи самолётларидан Россия ичидаги ҳарбий нишонларга зарба бериш учун фойдаланиши мумкинлигини айтди.
LiveБарчаси