Генерал-майор Равшан Ҳайдаров янги лавозимга тайинланди

Жамият 14590
image

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига генерал-майор Равшан Хайдарович Хайдаров бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Бунга қадар Равшан Хайдаров ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида Мухтор Муҳиддинов ишлаб келган. У 2020 йил ноябр ойи бошида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 612
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×