Генерал-майор Дмитрий Пан ҳибсланди...ми?
Жамият
−
22 Ноябрь 2019
14049Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Муҳиддин Ўткирович Жўраев ва Қоровул қўшинлари қўмондони генерал-майор Дмитрий Валерьевич Пан лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
QALAMPIR.UZ’га етиб келган маълумотларга қарганда, генерал-майор Дмитрий Валерьевич Пан ҳибсга олинган. Паннинг ортидан бошқа бир неча мулозимлар ҳам эгаллаб турган вазифасидан озод этилган. Ишдан бўшатилган ходимларга нисбатан ҳозирча қамоққа олиш эҳтиёр чораси қўлланилмаган.
Дмитрий Валерьевич Пан лавозимидан озод этилишига ва ҳибсланишига манзил колониялар ва қамоқхоналарда рўй бераётган тартибсизлар ва Ички ишлар ходимлари томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги ҳозирча истеъфолар ва Паннинг ҳибсланиши юзасидан расмий баёнот бергани йўқ.