Генерал-майор Дмитрий Пан ҳибсланди...ми?

Local

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Муҳиддин Ўткирович Жўраев ва Қоровул қўшинлари қўмондони генерал-майор Дмитрий Валерьевич Пан лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик. 

QALAMPIR.UZ’га етиб келган маълумотларга қарганда, генерал-майор Дмитрий Валерьевич Пан ҳибсга олинган. Паннинг ортидан бошқа бир неча мулозимлар ҳам эгаллаб турган вазифасидан озод этилган. Ишдан бўшатилган ходимларга нисбатан ҳозирча қамоққа олиш эҳтиёр чораси қўлланилмаган.

Дмитрий Валерьевич Пан лавозимидан озод этилишига ва ҳибсланишига манзил колониялар ва қамоқхоналарда рўй бераётган тартибсизлар ва Ички ишлар ходимлари томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар сабаб қилиб кўрсатилмоқда. 

Ички ишлар вазирлиги ҳозирча истеъфолар ва Паннинг ҳибсланиши юзасидан расмий баёнот бергани йўқ. 


Rate Count

414

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic