Генерал коррупция ортидан умрбодга қамалди

Олам

image

Бугун, 20 февраль куни Хитойда ҳарбий суд коррупцияда айбланган генерални умрбод қамар жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.

Ҳарбий пора бериш ва олишда, шунингдек, кўп миқдордаги келиб чиқиш манбаси номаълум бўлган пулларни олишда айбланган. Қайд этилишича, генералнинг бор мол-мулки мусодара қилинган.

Хитой Халқ Республикаси Марказий ҳарбий кенгашининг Бирлашган штаби раҳбари Фан Фэнхуэй партия интизомини бузиш ва пора олишда айбдор деб топилган.

Фан Фэнхуэйга нисбатан тергов иши 2018 йилнинг октябрь ойида бошланган. Ўшанда у Хитой Коммунистик партияи аъзолигидан чиқарилиб, лавозимидан бўшатилган ва генерал унвонидан маҳрум қилинган.

Маълумот учун, Си Цзиньпин партия ХХР раиси этиб сайлангач, мамлакатда коррупцияга қарши кенг кўламли камапния бошланган. У “йўлбарсга ҳам, пашшага ҳам” бирдек зарба беришга, яъни катта-кичик амалдорларни бирдек жазолашга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Хитой

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг