“Газпром” Ўзбекистон билан яна 15 йиллик шартнома тузади
Жамият
−
29 Декабрь 2023
5800“Газпром” 2024 йилнинг ёзида бўладиган Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон билан газ етказиб бериш бўйича янги шартнома тузишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Газпром” бошқаруви раиси Алексей Миллер компаниянинг янги йил олдидан ўтказилган ҳисобот йиғилишида маълум қилди.
Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш аллақачон тескари режимда “Марказий Осиё-Марказ” газ қувури орқали аллақачон бошланган. “UzGasTrade” АЖ ва “Газпром Экспорт” МЧЖ ўртасидаги икки йиллик шартнома асосида кунига 9 миллион куб метр, жами йилига қарийб 2,8 миллиард куб метр етказиб бериш кўзда тутилган.
“Биз Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз билан келишиб олган ўрта муддатли ўн беш йиллик шартномалар келаси йилнинг ўрталарида Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида тузилади. 2025 йилнинг 1 ноябридан бошлаб ушбу келишув бўйича Марказий Осиё республикаларига ишончли ва барқарор газ таъминоти йўлга қўйилади”, деган раис.
Декабрь ойида тескари қувватнинг биринчи босқичи тўлиқ тикланган. Миллернинг эслатишича, Ўзбекистонга келган аномал совуқлар газ етказиб бериш ҳажмининг ошишига олиб келган. Бу эса кунлик шартнома мажбуриятлари кўрсаткичларини икки бараварга оширади.
Шунингдек, МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитидан сўнг Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Ўзбекистон етакчилари 26 декабрь куни кечқурун Санкт-Петербургда газ соҳасидаги ҳамкорликни алоҳида муҳокама қилгани хабар берилганди.
27 декабрь куни эса Россия Президенти Владимир Путин “Газпром” раҳбари билан гаплашиб олган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойида Россия Ўзбекистон билан газ бўйича 15 йиллик шартнома тузмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси