Ғазони қуролсизлантириш ва қайта қуриш керак – Нетаньяху 

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо секторини қуролсизлантириб, янгидан тиклагандан кейин у ерда радикал элементларга жой бўлмаслиги кераклигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 9 ноябрь куни “Fox News” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.

“Менга Ғазонинг келажаги қандай бўлиши аниқ кўринади. Бу жанг охирида ҲАМАС йўқ бўлиб кетади, биз ҲАМАСни нафақат ўзимиз, балки цивилизация учун ҳам йўқ қиламиз. Фаластинликлар ва исроилликлар учун ҳам йўқ қиламиз. Биз Ғазонинг қуролсизлантирилгани, радикал элементлардан тозалангани ва қайта тикланганини кўрмоқчимиз”, деган Нетаньяху. 

Ҳукумат раҳбарининг қўшимча қилишича, Исроил Фаластин анклавини қўлга киритиш, босиб олиш ёки бошқаришга интилмайди. 

“Бир мунча вақт Исроилга ишончли куч керак бўлади, агар керак бўлса, ҲАМАСнинг қайта тикланишига йўл қўймаслик учун Ғазога кириб, қотилларни ўлдиради. Менинг умидларим – Ғазо халқи учун қайта қурилган Ғазо”, дея хулоса қилган Бош вазир.

Қайд этиш жоизки, ғазоликлар учун қайғуришини даъво қилаётган Нетаньяху бошчилигидаги Исроилнинг бомбардимонлари оқибатида Ғазода ҳалок бўлганлар сони 10 812 кишига етган, улардан 4 412 нафари болалар. Ярадорлар эса 26 905 нафарни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг