Ғазодан яраланганларни эвакуация қилиш тўхтатилди – “Reuters” 

Олам

image

Жабрланган аҳоли ва хорижий паспорт эгаларини Ғазо секторидан Рафаҳ назорат пункти орқали Мисрга эвакуация қилиш кеча, 4 ноябрь куни тўхтатилди. Бу ҳақда Миср хавфсизлик хизмати ва шифокорларга таяниб, “Reuters” хабар берди.


Уларнинг айтишича, Исроил 3 ноябрь куни Ғазода тез ёрдам машинасига ҳужум қилганидан кейин эвакуация тўхтатилган.

Маълумот учун, ўша куни Исроил армияси тез ёрдам машинасига ҳужум қилган.  Исроил томони машинадан ҲАМАС тарафдорлари фойдаланганини даъво қилмоқда. Ҳарбий маълумотларга кўра, зарба оқибатида бир неча киши ҳаок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 ноябрь куни биринчи марта хорижлик фуқаролар Ғазо секторини Рафаҳ назорат пункти орқали тарк этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

эвакуация Ғазо яраланганлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг