Ғазодаги вайроналардан АҚШда ишлаб чиқарилган ўқ-дорилар бўлаклари топилди – ОАВ

World

image

Блокададаги Ғазо секторининг жанубидаги Хон Юнус шаҳрида Исроил томонидан ўққа тутилиши натижасида вайрон бўлган уйлар харобаларида Америкада ишлаб чиқарилган ўқ-дорилар парчалари топилди. Бу ҳақда "Анадолу" агентлиги хабар берди.

Агентлик суратга олган расмларда АҚШ Мудофаа вазирлигининг “DOD” (Defense Department) қисқартмаси билан Исроил армияси томонидан фойдаланилган ракеталар ва ўқ-дорилар парчалари кўрсатилган. Исроил қуруқликдан ҳужум уюштирган Ғазо ҳудудларида яшовчи фаластинликлар бу Америка ўқ-дориларининг бўлакларини биринчи марта топиши эмаслигини айтди.

"Исроил ҳарбийлари улардан қуруқликдан ҳужум қилинган ҳудудларда кенг кўламли вайронагарчиликлар келтириб чиқариш учун фойдаланади", дейди маҳаллий аҳоли.

Маълумот учун, 4 июнь куни Исроил Мудофаа вазирлиги АҚШдан 25 та F-35 қирувчи самолёти сотиб олиш бўйича келишув имзолаганини маълум қилди. Апрель ойида АҚШ Президенти Жо Байден Исроилга 26 миллиард доллар, жумладан, Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами учун 9 миллиард доллар ажратиш ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолаган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends