Ғазода шифокорлар ярадорларни “наркоз”сиз операция қилмоқда – CNN
Олам
−
23 Октябрь 2023
6126Ғазо секторидаги шифокорлар Фаластин-Исроил можароси авж олгани сабабли яраланган тинч аҳолини анестезия (оғриқсизлантириш) қилмасдан операция қилишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда Чегара билмас шифокорлар (MSF) халқаро гуманитар ташкилотининг Қуддусдаги миссияси раҳбари Лео Канс маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, шифокорлар операцияларни "(оғриқ қолдирувчи) моддалар ва морфинсиз бажаришга мажбур бўлмоқда", дейди у.
"Афсуски, яраланганлар орасида болалар ҳам кўп. Мен шифокорларимиздан бири билан гаплашдим, у бир кун аввал танасининг 60 фоизи куйган 10 ёшли беморни кўрди, оғриқ қолдирувчи дори йўқ эди", дейди у CNN телеканалига берган интервьюсида.
Канснинг таъкидлашича, Ғазо секторидаги шифокорлар оғриқ қолдирувчи дори воситаларидан ташқари, биринчи ёрдам ва жарроҳлик тўпламларига муҳтож.
Аввалроқ, MSF ижрочи директори Аврил Бенуа CNN телеканалига берган интервьюсида Ғазо секторидаги шифокорлар дори-дармонлар, жумладан, оғриқ қолдирувчи дори воситалари етишмаслиги сабабли операцияларни бажаришда беморлар ўртасида танлов қилишга мажбур бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси