Ғазода 1,7 миллионга яқин одам мажбуран кўчирилди – БМТ
Олам
−
16 Апрель
3179Ғазода 1,7 миллионга яқин одам ўз уйини ташлаб кетган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича воизи Равина Шамдасани БМТ Женева офиси ҳафталик матбуот анжуманида маълум қилди.
“Бу одамлар даҳшатли шароитда ва доимий таҳдид остида яшайдилар”, дейди у.
Шамдасани Исроилнинг шиддатли ҳужумлари остида бўлган Ғазодаги вазиятни баҳолади.
“Ғазода тинч аҳоли дуч келаётган ҳалокатли вазиятни ҳал қилиш устувор вазифа бўлиб қолиши керак”, дейди у.
Унинг урғулашича, Исроил Ғазога гуманитар ёрдамнинг кириши ва тарқатилишига ноқонуний чекловлар қўйишда давом этмоқда.
Унинг қайд этишича, Исроил Ғазо секторининг барча ҳудудларини бомбардимон қилмоқда:
“Ғазода 1,7 миллионга яқин одам мажбуран кўчирилмоқда. Бу одамлар даҳшатли шароитда ва доимий таҳдид остида яшайдилар”, дейди у.
Ишғол қилинган Ғарбий Соҳилда охирги пайтларда кучайган зўравонликларнинг хавотирли эканини таъкидлаган Шамдасани, фаластинликларнинг тез-тез Исроил аскарлари ҳамроҳлик қилган ёки қўллаб-қувватлаган юзлаб исроиллик кўчманчилар томонидан ҳужумга учраганига диққат қаратди.
БМТ вакилининг таъкидлашича, Исроил “босқинчи давлат” сифатида Ғарбий Соҳилда жамоат тартиби ва хавфсизлигини тиклаш учун ўз ваколатлари доирасида барча чораларни кўриши керак.
“Исроил хавфсизлик кучлари зудлик билан фаластинликларга қарши кўчманчилар ҳужумларини қўллаб-қувватлашини ва фаол иштирокини тўхтатиши керак”, дейди Шамдасани.
У Исроил ҳукумати бу ҳужумларнинг олдини олиши, жумладан, айбдорларни жавобгарликка тортиши кераклигини ҳам қўшимча қилган.