Ғазода ҳалок бўлганлар сони 7 мингдан ошди

Олам

image

Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 7 мингдан ошди, жароҳатланганлар эса 18 мингга етди. Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “Al Arabiya” телеканали хабар берди.

"Ўлганлар орасида 2913 нафар бола ва 1709 нафар аёл бор–бу Ғазо секторида 2005 йилдан бери урушда ҳалок бўлганлар сонининг энг юқори кўрсаткичидир”, дейилади расмий баёнотда. 

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, энг кўп ўлим ҳолатлари Исроил армияси Ғазо секторидаги нишонларга зарбалар берган кунларда қайд этилган.

Маълумот учун, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш жорий йилнинг 7 октябрь куни Исроил ҳудудига юзлаб ракеталар отилгани билан бошланган. Исроил ҳукумати бунга жавобан ҲАМАСга қарши уруш эълон қилди ва Ғазо секторини кенг кўламли ўққа тута бошлади. Исроил тарафдан 1,4 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлгани хабар қилинди. Яқин келажакда Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги операцияни бошлаш орқали жанговар ҳаракатларнинг янги босқичига ўтиш ниятида.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг