Ғазода ҳалок бўлганлар сони 17 мингдан ошди

Олам

image

Ғазо секторида Исроилнинг ҳужуми оқибатида қурбон бўлганлар сони 17 177 кишига етди. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “Al Hadath” телеканали хабар берди. 

Айтилишича, 46 мингдан ортиқ киши жароҳатланган. Вазирликнинг аниқлик киритишича, биргина сўнгги 24 соат ичида 350 киши ҳалок бўлган.

Маълумот учун, Исроилнинг ҲАМАС билан уруши 7 октябрдан бери давом этмоқда. 22 ноябрь куни томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олдилар ва бу келишув бир неча бор узайтирилди. 1 декабрь куни Исроил армияси Ғазода операцияни қайта бошлади.

Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь куни Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) бош штаби бошлиғи Герци Ҳалеви Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида қуруқликдаги операциянинг учинчи босқичини бошлаганини ва анклав жанубидаги Хон Юнус шаҳарчасини ўраб олганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг