Ғазода ҳалок бўлган фаластинликлар сони 27 мингдан ошди
Олам
−
01 Февраль
34562023 йил 7 октябрдан бери блокададаги Ғазо секторида Исроилнинг давом этаётган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 27 019 нафарга етди. Бу ҳақда Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Билдирилишича, сўнгги 24 соат ичида 119 фаластинлик Исроил ҳужумлари қурбони бўлган, яна 190 нафар анклав аҳолиси жароҳат олган.
Исроилнинг 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларида яраланганларнинг умумий сони эса 66 минг 139 нафарга етган.
Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 26 минг кишига етгани хабар қилинганди. Бугунги кўрсаткич эса 6 кун ичида мингга яқин одам қурбон бўлганини англатади.