Ғазо шимолида фақат битта шифохона ишлаяпти – БМТ
Олам
−
14 Ноябрь 2023
1972Ғазо сектори шимолида "Ал-Аҳли" шифохонасидан ташқари барча тиббиёт муассасалари ёқилғи ва тиббий буюмлар тақчиллиги туфайли ишини тўхтатишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) хабар берди.
“13 ноябрь ҳолатига кўра, Ғазо шаҳри ва Ғазо шимолидаги бир шифохонадан ташқари барча тиббиёт муассасалари электр қуввати, тиббий жиҳозлар, кислород, озиқ-овқат ва сув етишмаслиги сабабли ишламай қолган, уларнинг атрофи бомбардимон қилиниши ва жанглар оқибатида вазият янада оғирлашган”, дейилади OCHA баёнотида.
Ташкилот маълумотларига кўра, Ғазо шаҳридаги "Ал-Аҳли" шифохонаси "беморларни қабул қила оладиган ягона тиббий муассаса" бўлиб қолмоқда. Бу ерга аллақачон 500 дан ортиқ киши жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ғазо секторидаги 36 шифохонадан 20 таси ишламай қолганини маълум қилганди.
LiveБарчаси