Ғазо шимолида 200 мингга яқин аҳоли 2 ҳафтадан бери озиқ-овқатсиз қолмоқда
Олам
−
19 Октябрь
1568Ғазонинг шимолида, айниқса Жабалияда 200 мингга яқин аҳоли Исроилнинг 14 кундан бери давом этаётган қуролли ҳужуми оқибатида озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар таъминотида жиддий танқисликка дуч келмоқда. Бу ҳақда Ғазодаги Фавқулодда ҳолатлар хизмати хабар берди.
Фавқулодда ҳолатлар хизмати матбуот котиби Маҳмуд Басалга кўра, Исроил армияси Ғазонинг шимолида бинолар, уйлар ва инфратузилмаларни бомбалаб, уларнинг барчасини йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда.
“Кўплаб фаластинлик фуқаролар Исроил кучлари томонидан ўлдирилган, уларнинг баъзилари вайрона остида қолган ёки йўлларда отиб ўлдирилган. Ҳарбий ҳужумлар давом этаётгани учун биз уларнинг жасадларини чиқариш имкониятига эга эмасмиз”, дейди у.
Басалнинг сўзларига кўра, Исроил армияси ҳудуддаги ҳар қандай ҳаракатланаётган объектни нишонга олмоқда, бу эса қутқарув гуруҳларининг жасадларни олиб чиқишини имконсиз қилиб қўйган.
Бундан ташқари, Исроил армияси кеча, 18 октябрь куни Ғазо шимолидаги ҳарбий ҳужумни кенгайтириш мақсадида 162-дивизияга Гивати бригадасини юборганини эълон қилган.
Маълумотларга кўра, 2023 йил 7 октябрь – Исроил Ғазо секторига ҳужумни бошлаганидан буён 42 400 дан ортиқ одамнинг, асосан аёллар ва болаларнинг ўлимига ва 99,200 дан ортиқ одамнинг жароҳат олишига сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин ҳудудларидаги Жаҳон озиқ-овқат дастури директори Антуан Ренар ташкилотнинг Ғазо сектори шимолидаги юз минглаб одамлар учун озиқ-овқат захиралари бир ярим ҳафта ичида тугаши ҳақида огоҳлантирган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь