Ғазо секторида ҳалок бўлганлар 18,6 мингга етди
Олам
−
14 Декабрь 2023
2502Ғазодаги қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлган фаластинликлар сони 18,6 мингга етди, жароҳатланганлар эса 59 594 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “Al Mayadeen” агентлиги хабар берди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотларига кўра, Ғазо секторининг 1,9 миллионга яқин (90 фоиз) аҳолиси жанглар туфайли уйларини тарк этган.
Уларнинг 70 фоизи БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги муассасаларида, қолганлари ҳукумат бошпаналарида ёки бошқа оилаларда.
Миср билан чегарадаги секторнинг энг жанубий шаҳри Рафаҳда ҳозир 530 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
12 декабрь куни БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасида қолган резидентлар орасида менингит, гепатит, импетиго, сувчечак ва юқори нафас йўлларининг бошқа инфекциялари қайд этилган.
Шунингдек, озиқ-овқат тақчиллиги туфайли 1500 дан ортиқ ичак касалликлари аниқланган.
1 декабрдан бошлаб жанговар ҳаракатлар қайта бошланганидан буён 12 декабрь ҳолатига кўра, Мисрдан Ғазога инсонпарварлик юклари олиб кетилган 107 юк машинаси кириб келган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь