Ғазо бўйича махсус трибунал ташкил этилиши мумкин
Олам
−
18 Декабрь 2023
5000БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитс Ғазо учун махсус трибунал ташкил этиш мумкин, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у “Financial Times” газетасига берган интервюсида айтиб ўтди.
"[Можаро пайтида содир этилган жиноятлар учун] жазосизлик ҳеч қачон бунчалик катта бўлмаган. Ва ёрдам ходимларининг ўлдирилиши учун жазосиз қолиш ҳеч қачон кўп бўлмаган... Бу урушда биз кўраётган жазосизлик кенг тарқалди", дейди Гриффитс.
Нашр суҳбатдошига кўра, махсус трибуналлар бундай жараёнларга яхшироқ тайёрланган.
"Ғазо бўйича махсус трибунал керак бўлиши мумкин", дея қўшимча қилди Гриффитс БМТ бош котибининг ўринбосари.
Маълумот учун, Исроил кучларининг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиёти ва Ғарбий Соҳилда кучайган тўқнашувлар туфайли 19 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, "Исроил ҳужумлари қурбонларининг 70 фоизи аёллар ва ўсмирлардир". Ҳалок бўлганлар орасида БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва ишлар агентлигининг 130 нафар ходими ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бангладеш, Боливия, Жибути, Комор ороллари ва Жанубий Африка Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳужумларини тергов қилишни талаб қилиб, Халқаро жиноий суд прокуратурасига мурожаат қилганди.
LiveБарчаси