Ғазо болалар қабристонига айланмоқда – Гутерриш

Олам

image

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини яна бир бор кескин танқид қилди ва анклав аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда у кеча, 6 ноябрь куни Нью-Йоркдаги БМТ қароргоҳида сўзлаган нутқида сўз очди.
  

Гутерришнинг айтишича, Исроил инсонпарварлик урушига оид халқаро қонунларни очиқдан-очиқ бузмоқда. Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг ҲАМАСга қарши урушида тинч аҳолини ҳимоя қилиш асосий мақсад бўлиши керак.

"Исроил тинч аҳолини бомбардимон қилишда ва ўлдиришда, шифохоналар, қочқинлар лагерлари, масжидлар, черковлар ва фуқаролик инфратузилмасини, жумладан, бошпаналарни вайрон қилишда давом этмоқда. Ғазода хавфсиз жой қолмади. Ғазо болалар қабристонига айланяпти. У ерда ҳар куни юзлаб қиз ва ўғил болалар ҳалок бўлади ёки яраланади ", деган БМТ Бош котиби. 

Бош котибга кўра, Ғазодаги “даҳшатли туш” нафақат инсонпарварлик инқирози, балки инсоният цивилизацияси инқирозидир. Шу билан бирга, Гутерриш ҲАМАС томонидан 7 октябрда содир этилган даҳшатли террор актларини тўлиқ қоралашини ва Ғазода гаровга олинганларни зудлик билан, ҳеч қандай шартсиз ва хавфсиз озод қилиш талабини такрорлаган.

"Тинч аҳолини атайлаб қийноқларга солиш, ўлдириш, жароҳатлаш ва ўғирлашни ҳеч нарса оқлай олмайди. Очиғини айтсам: қуролли можаронинг ҳеч бир томони халқаро гуманитар ҳуқуқдан устун эмас", дейди БМТ Бош котиби.


Уларнинг баёнотида айтилишича, 7 октябрдан бери Ғазо секторида ўнлаб ёрдам ходимлари, жумладан, БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинлар бўйича агентлигининг 88 нафар ходими ҳалок бўлган. Бу ягона можарода ҳалок бўлган БМТ ходимларининг энг юқори сони. 

Ўз ўрнида, Исроил Ташқи ишлар вазири Эли Коэн Гутерришнинг Ғазо болалар қабристонига айланиб бораётгани ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарган. 

“Уят, Антониу Гутерриш! Ғазо секторида 30 дан ортиқ вояга етмаганлар, жумладан, тўққиз ойлик чақалоқ, шунингдек, ота-онаси совуққонлик билан ўлдирилган гўдаклар ва болалар ўз хоҳишларига қарши қамоқда. Ғазо секторида Исроил террорчи ташкилотни йўқ қилиш учун курашяпти”, деб ёзган Коэн Х ижтимоий тармоғида.


Мақола муаллифи

Теглар

қабристон Гутерриш Ғазо болалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг