Ғазо аёллар учун энг хавфли жой деб эълон қилинди
Олам
−
10 Декабрь 2023
5347ActionAid халқаро нодавлат ташкилоти Ғазодаги аёллар мисли кўрилмаган даражада зўравонликка дучор бўлаётгани, қамал қилинган ҳудуд улар учун энг хавфли жойга айланганини маълум қилди. Бу ҳақда бугун, 10 декабрь куни WAFA агентлиги хабар берди.
"Ғазодаги аёллар мисли кўрилмаган даражада зўравонликни бошдан кечирмоқда, Исроил томонидан қамал қилинган ҳудудда минглаб аёллар ўлдирилмоқда", дейилади баёнотда.
Бу ҳақдаги изоҳларида ташкилот "Исроилингдан ёшим катта", дегани учун сионистлар снайпери томонидан ўлдирилган фаластинлик кекса аёл воқеасини ҳам келтирган.
“Ғазода ҳар соатда икки она, ҳар икки соатда етти аёл ўлдирилмоқда”, дейилади ҳисоботда.
Умуман олганда, аёллар ва болалар жами ўлганлар сонининг қарийб 70 фоизини ташкил қилади.
Шанба куни Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ғазо шимолидаги шифохона атрофида жойлашган исроиллик снайперлар "дарди қўзиган" бир неча ҳомиладор фаластинлик аёлни ўлдиргани ва яралаганини маълум қилган.
Матбуот хабарида Ғазо шимолидаги ҳомиладор аёллар шифохона хизматларидан фойдаланиши тақиқланган, бу ҳали туғилмаган болалар ва аёлларнинг ўлимига сабаб бўляпти.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазога қарши урушида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 17700 нафарга етди, улардан 7870 нафари болалар ва 6121 нафари аёллардир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UNICEF Ғазони болалар учун энг хавфли жой деб эълон қилган эди.
LiveБарчаси