Газдан қарзи борлар тармоқдан узилмаслиги ваъда қилинди

Жамият

image

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда “Худудгазтаъминот” АЖ маълум қилади.

Компания хонадонида газ таъминоти ўчириб қўйилган фуқароларга уни қандай ёқиш бўйича тавсия ҳам берган.

“Ҳонадонингиздаги ҳисоблагич ўчирилган бўлса, аввало асосий кирувчи ва уй ичидаги барча газ жиҳозларни ўчиринг, сўнгра марказий кўк ENTER тугмасини уч марта босинг ва 6 дақиқа кутинг”, дейилади расмий маълумотда.

Шунингдек, газ билан боғлиқ муаммолар юзага келган тақдирда, газ таъминоти ташкилотининг 104 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкинлиги эслатиб ўтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

газ

Баҳолаганлар

370

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made