“Газ заправкалари”га чекловлар қўйилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Local
−
05 May 2023 4558 1 minute
Ижтимоий тармоқларда айрим “газ заправкалари”га яна чекловлар ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги мазкур хабарларни рад этди.
Айтилишича, ҳозирда қувурларда газ босими бир маромда бўлиб, республика, хусусан, водий вилоятларида газ тўлдириш шохобчаларининг фаолиятини чеклашга ҳеч қандай асос мавжуд эмас. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг талабига нисбатан 10-15 фоизга кўп табиий газ етказиб берилмоқда.
Шунингдек, айрим газ шохобчалари фаолиятида ноқонуний ҳолатлар, давлат ва истеъмолчилар манфаатларига зарар етказилаётгани аниқланган.
Ҳозирда текшириш ишлари олиб борилаётгани сабабли улар фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекнефтгаз” автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 бензини нархи оширилмаслиги маълум қилинганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August