Газ қуйиш шохобчасида босқинчилик юз берди

Жамият

image

Жорий йилнинг 22 февраль куни “Прогресс газ сервис” МЧЖга қарашли автомашиналарга газ ёқилғисини қуйиш шохобчасида босқинчилик қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи Н.Х. юзини эгнидаги кийими билан беркитиб, пичоқ ва темир қувур билан қуролланган ҳолда “Прогресс газ сервис” МЧЖга қарашли автомашиналарга газ ёқилғисини қуйиш шохобчасининг оператор хонасига бостириб кириб, шу шохобча операторлари Н.Р. ва М.С.ларни танасининг турли жойларига темир қувур билан уриб жароҳат етказган.

Сўнг М.С.ни пичоқ билан қўрқитиб кассадан 505000 сўм пулни олиб, воқеа жойидан яширинаётган вақтида шу ҳудудда тунги хизматга жалб қилинган ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Босқинчилик

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг