Газ ҳисоблагичлар истеъмолчиларга кимнинг “чўнтагидан” ўрнатилади?

Жамият

image

Ўзбекистонда замонавий газ электрон ҳисоблагичларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштириляпти. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” АЖ мутасаддилари маълум қилди.

Акционерлик жамияти мутасаддиларининг сўзларига кўра, замонавий газ электрон ҳисоблагичларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича “Артел” компанияси билан музокаралар олиб борилмоқда. 

Келгусида шартнома тузилиб, республика аҳолисини замонавий газ электрон ҳисоблагичлари билан таъминлаш кўзда тутилган. Газ ҳисоблагичлари 3,4 млн истеъмолчига “Ўзтрансгаз” АЖ ўз маблағлари томонидан ўрнатилади. Газ электрон ҳисоблагичлари босқичма-босқич ўрнатилиб, биринчи босқичда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ишлар олиб борилади ва истеъмолчиларга замонавий газ электрон ҳисоблагичлари ўрнатилади.

Мутасаддилар табиий газ истеъмолчиларини бир маромда табиий газ билан таъминлашда вилоят газ таъминот бошқармаларининг газ хўжалигини 2019-2020 йиллар кузги-қишги  мавсумга тайёрлаш, газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш масалалари юзасидан ҳам маълумот берди.

“Ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган аниқ йўналишлар асосида олиб борилган ишлар натижасида ўтган йилнинг куз-қиш даврида 217 минг 563 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти бўйича юзага келган муаммолар баратараф қилиниб, аҳвол яхшиланди. Бундан ташқари, газ тақсимоти тизимидаги нуқсонларни бартараф этиш, табиий газни истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнидаги технологик йўқотишлар ҳажмини камайтириш, замонавий газ жиҳозлари ва энергиятежамкор технологияларни тадбиқ этиш мақсадида “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан газ тақсимоти тизимига янги стандартлар жорий этилмоқда. Жумладан, ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, газ тақсимотини 3-босқичли тизимдан (юқори, ўрта, паст) 2 босқичли (юқори,паст) тизимга ўтказиш бўйича амалий ишлар олиб бориляпти”, деди  жамият бошқарув раиси ўринбосари Муродилла Бошманов.

Маълум қилинишича, 2019 йилда республика бўйича истеъмолчиларига жами 468 046,0 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган. Жорий йил январь-июнь ойларида 232 136,0 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 227 185,2 тонна (97,9%), ёки режага нисбатан 4 950,8 тонна кам суюлтирилган газ етказиб берилган. Жорий йилнинг 3-чорагида 117 490,0 тонна ва 4-чорагида 118 420,0 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

газ ҳисоблагич Ўзтрансгаз

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг