Ғавғо бошланди. АПЛ клублари Чемпионлар лигасининг янги форматига қарши
Спорт
−
06 Апрель 2019
5356Бироз аввал ЕЧЛ формати ўзгариши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Хабарга кўра, ЕЧЛ учрашувлари дам олиш кунлари ўтказилиши ва ҳар бир гуруҳда 4тадан эмас, 8тадан жамоа бўлиши, бундан ташқари, ҳар бир жамоа 6та эмас, 14та учрашув ўтказиши керак.
Англия Премьер-лигасининг 20та клуби Чемпионлар лигасининг бу форматда ўтишига қарши чиқмоқдалар. Негаки, шундоқ ҳам тиғиз тақвим билан ишлайдиган АПЛ клублари мавсум якунида жуда катта қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Юқоридаги форимат 8 та ортиқча ўйинни келтириб чиқаради. Қолаверса, АПЛнинг деярли 20 тадан ортиқ тури ҳафта ўртасига кўчирилиши керак бўлади. Бу эса транслятциялардан тушадиган даромадни кескин пасайтириб юбориши мумкин.
Шу боисдан, АПЛ бу форматга қаршилиги тўғрисида ОАВга махсус баёнот билан чиқди.
“Барча инглиз клубларининг фикрига кўра, Европа футболи ташкилотлари бизнинг тақвим, тузилма ва лигамиз рақобатига таъсир қиладиган режалар ишлаб чиқиши ноўрин.
Англияда футбол маданият ва инсонлар ҳаётида муҳим ролни ўйнайди. Миллионлаб мухлислар бутун мамлакат бўйлаб чемпионлар ўйинларига ташриф буюришади. Бизнинг футболда рақобат жуда баланд ва биз буни ҳимоя қиламиз” - дейилади АПЛ баёнотида.