“Гарри Поттер” қаҳрамони Хитойда йил рамзига айланди
Бу қизиқ
−
12:11 1263 1 дақиқа
“Гарри Поттер” фильмлар франшизасидаги қаҳрамонлардан бири – Драко Малфой Хитойда от йилининг рамзларидан бирига айланди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Хитой буржига кўра, от йили 2026 йил 17 февралда бошланади. Хитой Янги йили арафасида аҳоли анъанавий равишда уйларини омад ва барака маъносини англатувчи хитойча “фу” белгиси билан безайди. Малфойнинг исми хитой тилига “Ма-эр-фу” тарзида таржима қилинади, бу ерда “ма” иероглифи “от” маъносини англатади.
Нашр ёзишича, шу ҳолат фонида онлайн-дўконлар Малфой ролини ижро этган актёр Том Фелтон иштирокидаги зеб-зийнат буюмларини сотувга чиқара бошлаган.
2025 йил охирида Том Фелтон 2011 йилда “Гарри Поттер” ҳақидаги сўнгги фильм суратга олинганидан бери илк бор Малфой ролига қайтди. У Бродвей саҳнасида “Гарри Поттер ва лаънатланган бола” спектаклида дебют қилди.
Live
Барчаси