“Гарри Поттер” актрисаси вафот этди
Маданият-санъат
−
17 Апрель 2021 16962 1 дақиқа
Буюк Британиялик театр ва кино актрисаси Хелен Маккрори вафот этди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи, актёр Дэмиэн Льюис Twitter'даги саҳифасида маълум қилган.
"Ғамгинлик билан шуни маълум қиламанки, гўзал ва кучли аёл Хелен Маккрори саратон касаллигига қарши қаҳрамонларча курашдан сўнг уйда вафот этди", дейилган хабарда.
Актриса 52 ёшда эди. У Гарри Поттер фильмларида Нарцисса Малфой ролини ўйнаган.
Шунингдек, у "Вақт қўриқчиси", "Доктор Ким", "Қўрқинчли эртаклар", "Омадсизнинг хотиралари" ва "007: "Скайфолл" координаталари" фильмларида роль ижро этган.
Маккрори BAFTA Cymru мукофоти совриндори ва икки марта Лоренс Оливье мукофотига номзод бўлган.
У классик асарларда актриса сифатида машҳурликка эришган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь