Гаровдагилар озод қилинса ҳам сулҳ бўлмайди – Исроил

Олам

image

Исроил Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар чоғида ҳам ўт очишни тўхтатишга рози бўлмайди. Бу ҳақда CNN номини ошкор қилишни истамаган Исроилнинг юқори мартабали амалдорига таяниб, хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, 200 дан ортиқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда ҳам сулҳ ҳақида ваъда берилмайди, чунки “бундай меҳрибонлик ХАМАСни йўқ қилиш миссиясига таъсир қилиши мумкин”.

Расмий, шунингдек, АҚШнинг Исроилни Ғазо секторида қуруқликдаги операцияни кейинга қолдириш ҳақидаги чақириқларидан бехабарлигини таъкидлади.

Аввалроқ, CNN телеканали Вашингтон Исроилга Ғазода қуруқликдаги операция бошланишини кечиктириш ва анклавда гаровга олинганларни озод қилиш учун босим ўтказаётгани ҳақида хабар берган эди.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен NBC телеканалига берган интервьюсида Исроил Ғазо секторида қуруқликдан операция бошлашга мустақил қарор қилиши кераклигини, Вашингтон фақат маслаҳат бериши мумкинлигини айтган эди.

Аввалроқ, Исроил мудофаа кучлари Дамашқ ва Ҳалаб аэропортларининг учиш-қўниш йўлакларига ракета ҳужуми уюштиргани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг