Ғарбнинг сабри тугаяпти: Украина қарзларини тўлашга мажбур бўлиши мумкин
Олам
−
05 Май
21553Афтидан, Ғарб сармоядорлари ва кредиторлари Украинанинг қарзларини қайтариши учун уруш туфайли муҳлат бераверишдан чарчаган: айни пайтда Киев евробондлар бўйича фоизларни тўлашга мажбур бўлиши мумкин. Бу ҳақда WSJ ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, BlackRock BLK ва Pimco (АҚШдаги энг йирик сармоявий компаниялардан бири) ушбу масалада Украинага босим ўтказишни режалаштирмоқда.
Гап Украина евробондларининг бешдан бир қисмига (тахминан 20 миллиард долларга) эгалик қилувчи инвесторлар ҳақида бормоқда. Гуруҳ яқинда қўмита тузиб, фоизларни тўлаш бўйича музокаралар олиб бориш учун Weil Gotshal & Manges адвокатлари ҳамда PJT Partners PJT банкирларини ёллаган.
"Асосий мақсад: АҚШдан яқиндагина қарийб 60 миллиард доллар ёрдам олган Киевдан мамлакатнинг тўланмаган қарзларининг маълум қисмини ундириш", дейилади хабарда.
Украина келишувсиз август ойида қарзини қайтариш муҳлатининг тугаши сабаб дефолтга учраши, бу эса мамлакатнинг инвесторлар ўртасидаги обрўсига путур етказиши мумкин. Оқибатда Киевнинг янги кредитлар олиши қийинлашади.
Апрель ойида Халқаро валюта жамғармаси вакиллари ва облигациялар эгалари гуруҳининг айрим аъзолари Вашингтондаги учрашуви чоғида ушбу масалани муҳокама қилган.
Қайд этилишича, Украина учун пул тикканларнинг кўпчилиги уруш тезда тугашидан умидвор бўлган.
Аввалроқ, Олий Рада Бюджет қўмитаси раиси Роксолана Пидласа жорий йилда Украина давлат қарзига хизмат кўрсатиш ва тўлаш учун мамлакат бюджетидан 1 триллиондан ортиқ гривна (тахминан 25,6 миллиард доллар) ажратиши кераклигини маълум қилганди.
LiveБарчаси