Ғарбий Соҳилдаги тўқнашувда ҲАМАС қўмондони ҳалок бўлди
Олам
−
11 Июнь
6465 ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Жобир Абдо ва уч нафар аскар Рамаллоҳ яқинидаги қишлоқда Исроил кучлари билан тўқнашув чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Arab news” хабар берди.
10 июнь куни Исроил армияси ва полициясининг махфий кучлари ҲАМАС вакилларининг изига тушган ва Рамаллоҳ яқинидаги қишлоқда ўлдирган.
Қайд этиш жоизки, Ғазодаги уруш бошланганидан бери Ғарбий Соҳилда зўравонликлар кучайган. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўшандан бери Ғарбий Соҳилда Исроил томонидан отишмада 530 дан ортиқ фаластинлик ўлдирилган. Уларнинг аксарияти шиддатли норозилик намойишлари ёки ҳибсга олиш рейдлари пайтида ҳалок бўлган.
Исроил армиясининг маълум қилишича, ҲАМАСга қарши саккиз ойдан кўпроқ вақт ичида Ғазо жанубидаги жангларда тўрт нафар аскар ҳалок бўлган.
“27 октябрда Ғазодаги қуруқликдан ҳужум бошланганидан бери сўнгги ўлимлар 298 нафар ҳарбий йўқотишга олиб келди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси