Ғарб ва Киев Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши учун ер алмашишни муҳокама қилмоқда
Олам
−
05 Октябрь
12328Ғарб дипломатлари ва Украинадаги расмийлар сони ортиб бораётгани Россиянинг Украинадаги ҳарбий агрессиясини тўхтатиш учун Украина ҳудудлари устидан назоратни сақлаб қолиш схемаси бўлиши ҳақида бир фикрга келмоқда. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.
“Украина ўзининг ҳарбий мақсадларини қисқартирди. Россия томонидан сўнгги ўн йил давомида босиб олинган ерларни қайтариш ниятида бўлсада, афсуски, бунинг учун унга халқ, қурол ва Ғарбнинг ёрдами етишмаяпти”, деб ёзади нашр.
Ҳудудларнинг бир қисмидан воз кечиш Украина ҳукумати ва уларнинг ғарбий иттифоқчилари Россия Федерациясининг 2014 йилдан бери эгаллаб олган ерлари устидан суверенитетини тан олишини англатмайди.
“Бу ерларнинг келажакда дипломатик йўллар билан қайтарилиши кераклиги тўғрисида сўзсиз келишув мавжуд. Украинанинг НАТОга аъзолигига келсак , у “Ғарбий Германия” деб аталадиган моделга кўра амалга оширилиши мумкин, бунда Иттифоқнинг хавфсизлик кафолатлари фақат Киев назорати остидаги ҳудудларга тегишли бўлади”, дейилади газетада.
Ўша нашрнинг аввалроқ эълон қилинган маълумотларига кўра, АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйни тарк этишдан олдин Европага сўнгги сафари чоғида Украинанинг НАТОга кириши бўйича муҳим қарор қабул қилиши мумкин. Гап 12 октябрь куни бўлиб ўтадиган Рамштейн форматида Украина бўйича алоқа гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ҳақида кетмоқда.
“Бу 25-учрашув, лекин етакчилар даражасидаги биринчи учрашув бўлади. Биз “ғалаба режаси”ни, урушни адолатли тугатиш учун аниқ режаларни тақдим этамиз. Россия агрессиясини тўхтата оладиган нарса бу – ҳамкорларни аниқлаш”, деб ёзди Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 5 октябрь куни ўзининг Теlegram-каналида.
Ғарбнинг яна бир юқори мартабали амалдори FT'га Украинанинг НАТОга қабул қилиниши Россияга қарши курашда қолган ягона стратегия эканлигини айтган. Аммо газетанинг ёзишича, ҳеч ким буни баланд овозда айтмайди. Нашрнинг қайд этишича, альянснинг 32 аъзосидан фақат бир нечтаси Украина НАТОга тўлиқ, узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш ва харитада Украина ҳудудини белгилаб берувчи аниқ чизиқ пайдо бўлишидан олдин қўшилиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Атлантика альянсининг собиқ раҳбари Йенс Столтенберг “Financial Times” нашри журналистига берган интервьюсида Россия Федерацияси томонидан бошланган уруш пайтида Украинанинг НАТОга кириши Шимолий Атлантика альянсини тўғридан-тўғри уруш иштирокчисига айлантирмаслиги, чунки бу ҳолда хавфсизлик кафолатлари Россия Федерацияси томонидан босиб олинган ҳудудларга тааллуқли бўлмаслиги мумкинлигини маълум қилганди.
Столтенбергнинг сўзларига кўра, альянс мамлакатлари орасида Украинанинг НАТОга қабул қилинишига қарши бўлганлар ўз позицияларини бу ҳолатда НАТО Низомининг 5-моддаси қўлланилишини таъкидламоқда – бу барча иттифоқ давлатларининг унинг аъзоларидан бирига қарши бошланган жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этишини назарда тутади.
LiveБарчаси
2024 йил сўзи сифатида “брат” танлади.
02 Ноябрь