Ғарб санкциялари Беларусга қанчага тушиши айтилди

Олам

image

Ғарб санкциялари Беларуснинг Европа Иттифоқи ва Шимолий Америкага йилига 16-18 миллиард долларлик экспортига тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда Беларусь Бош вазири Роман Головченко “Al-Arabiya” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг қайд этишича, айни пайтда республикада таъминот занжирини ўзгартириш устида иш олиб борилмоқда.

“Табиийки, биз экспортнинг бу ҳажмини йўқота олмаймиз, уни бошқа бозорларга, жумладан, Осиё, Африка ва Яқин Шарқ бозорларига йўналтиришимиз керак”, деган ҳукумат раҳбари.

Беларусь ва Ғарб давлатлари ўртасидаги муносабатлар 2020 йилги президентлик сайловларидан сўнг кескин ёмонлашди.  Беларусь ҳукумати норозилик намойишлари хориждан мувофиқлаштирилаётганини бир неча бор таъкидлаган. Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Ғарбни республикадаги вазиятга тўғридан-тўғри аралашишда айблаб, тартибсизликларни АҚШ бошқараётганини, европаликлар эса у билан “биргаликда ўйнашаётганини” таъкидлади.

Ғарб давлатлари Беларус расмийлари ва корхоналарига нисбатан босқичма-босқич санкциялар жорий этиб, Минскни сайловларни ва инсон ҳуқуқларини бузишда айблади. Беларусга қарши санкциялар охирги марта расмий Минск Россиянинг Украинадаги урушни қўллаб-қувватлагани учун кенгайтирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

санкция Беларусь

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг