Ғарб Россия-Украина ўртасига провокация уруғини сепди – Эрдўған

Олам

image

Ғарб Россия-Украина ўртасидаги урушга фақат провокацион элементларни киритди ва воситачи бўлишга қилмади. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 25 декабрь куни Эрзурум вилоятида ёшлар билан учрашувда сўз очди. 

“Афсуски, бу урушда Ғарб фақат провокацион унсурларни ҳаракатга келтирди ва воситачи бўлишга ҳаракат қилмади. Туркия сифатида биз 2022 йилда воситачилик ролини ўз зиммамизга олдик ва Худога шукур, Қора денгиз дон йўлагини бошқардик”, дейди Эрдўған.

Унинг сўзларигаа кўра Россия билан амалга оширилган ғалла йўлаги орқали дон-дун энг аввало қашшоқ мамлакатларга, шунингдек Европага юборилган. Эрдўғаннинг қайд этишича, Путин донни кўпроқ қашшоқ мамлакатларга юбориш тарафдори бўлган. 

“Албатта, жаноб Путин: “Келинг, шундай қилайлик, Европага эмас, Африкага эътибор қаратайлик, текинга дон жўнатиш учун келдим”, деди. Сиз юборган донни унга айлантириб, Россия, Туркия, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига, шу тариқа қашшоқ Африка мамлакатларига жўнатамиз” деб жавоб бердик”, дейди Президент.

Шу билан бирга, Туркия етакчиси Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиниши натижасида Европа Украинадан экспорт қилинган ғалланинг қарийб 44 фоизини, Туркия – 16 фоизини, Африка давлатлари – 14 фоизини олганини таъкидлади. 

Эрдўғанга кўра, иш фақат дон билан якунига етмаган. 

“Албатта, ҳозир ишнинг янада қизғин қисми, ўғит масаласи бор. Яна умид қиламанки, биз Россия билан биргаликда қадам ташлаймиз. Энг муҳими, 2023 йилда биз учун муҳим бўлган нарса Қора денгиздаги табиий газ ҳодисасидир. Умид қиламизки, биз ушбу табиий газ захирасини қазиб олиш орқали бу қадамни ташлаганимиздан сўнг, Туркия жуда бошқача натижага эришган бўлади”, дейди Эрдўған. 

Украинадан озиқ-овқат экспорти бўйича келишувлар 22 июль куни Истанбулда 120 кунга тузилган эди. Битимлардан бири дастлаб 19 ноябргача амалда бўлган ва Киев томонидан назорат қилинадиган Одесса, Чорноморск ва Южний портларидан дон экспорт қилишни тартибга солган. Келишувлар 17 ноябр куни яна 120 кунга узайтирилди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги келишувга алоқадор томонларнинг (Россия, Украина, Туркия, БМТ) эътирозлари бўлмагани учун келишув автоматик равишда узайтирилганини тушунтирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг