Ғарб бизга санкция қўллашига сабаб кўрмаяпмиз – Қозоғистон

Олам

image

Қозоғистон ҳукумати Россия билан савдо-сотиқ фонида Ғарб давлатлари томонидан иккиламчи санкциялар жорий этиш учун зарур шарт-шароитларни кўрмаяпти. Бу ҳақда бугун, 20 июль куни республика Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров маълум қилди.

“Йўқ, бу сўнгги санкциялар пакетига киритилмаган. Биз Қозоғистон бу хавф зонасига тушиб қолмаслиги учун дастлабки ишларни амалга оширдик. Биз мутлақо очиқмиз ва ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, дея жавоб берган у республикага қарши санкцияларни қўллашнинг зарурий шартлари тўғрисидаги саволга.

Айдаровнинг тушунтиришича, Қозоғистон томони Россияга қарши санкциялар режимига риоя қилиш масаласида Ғарбдаги шериклари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.

“Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва АҚШдан махсус тайинланган санкция ходимлари келди. Улар Қозоғистонда Россияга товарлар етказиб беришда санкциялар режимини бузмаслик учун қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича семинарлар ўтказиди. Биз охирги санкциялар пакетида Қозоғистонга таҳдид кўрмаяпмиз”, дея қўшимча қилган Ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 июль куни “The Washington Post” газетаси ўз манбаларига таяниб, Қўшма Штатлар Қирғизистоннинг бир неча компаниялари ва жисмоний шахсларини Россия Федерациясига нисбатан жорий этилган санкцияларни бузганликлари сабабли “қора рўйхат”га киритишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эди. Шундан сўнг Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси республика расмийлари ва давлат компаниялари АҚШ ва бошқа бир қатор Ғарб давлатлари томонидан Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бузмаганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон санкция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг