Ғарб байрамни нишонлашга халақит берса, шафқат бўлмайди – Лавров (видео)

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб давлатларини огоҳлантириб, агар улар Киев орқали Ғалаба кунини нишонлашга тўсқинлик қилса, уларга шафқат бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда Лавров бугун, 8 май куни ТИВ биносидаги мемориал лавҳаларга гул қўйиш маросимида сўз очди.

Вазирнинг сўзларига кўра, рақиб томон россияликлар учун муқаддас бўлган байрамни бузишга уринмоқда.

“Мен масъулият билан ва очиқчасига айтмоқчиман: агар Ғарбда қайта бош кўтараётган нацистлар Украина орқали ҳозир қилаётган ишлар амалга ошса, уларга шафқат бўлмайди”, деган у.

Шунингдек, Лавров Россия Украина ҳудудидан келаётган ҳар қандай хавфсизлик таҳдидларини бартараф этиш кераклигини таъкидлаган.

Маълумот учун, 4 май куни Ереванда бўлиб ўтган Европа сиёсий ҳамжамияти саммити очилишида Владимир Зеленский 9 май паради вақтида Москвага Украина дронлари етиб бориши мумкинлигини билдирган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги эса, бу таҳдидларни ҳисобга олганини ва тантанали тадбирларни бузишга бўлган ҳар қандай уринишга Киевга қарши оммавий ракета зарбалари билан жавоб қайтарилишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Зеленский Россияга яқин давлатларга мурожаат қилиб, 9 май куни Москвага бормасликни тавсия берганди.

Ойбек Рустамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сергей Лавров Ғарб Россия Ташқи ишлар вазири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг