Ганада энг қадимги одам қолдиқлари топилди

Олам

image

АҚШнинг Тарих ва замонавий давр тадқиқотлари маркази маълумотига кўра, Гана давлатида энг қадимги одам қолдиқлари топилди. Унинг ёши 15 миллион йил деб эътироф этилмоқда.

Мутахассис Жеймс Роланднинг фикрича, топилган қолдиқлар ҳозирги фанда айтилаётган энг қадимги одам тўғрисидаги фактларни инкор этади. Бу, ўз навбатида, энг қадимги одам бундан 15 миллион йил аввал яшаганини исботлаши мумкин.

“Мутахассисларимиз 31 га яқин давлатда тадқиқот олиб боришди ва Ганада сайёрадаги энг қадимги одам яшаганини аниқлашди. Унга “Гана-2020” махсус номи берилди. Биз бу борада изланишларимизда давом этяпмиз”, дейди марказ бош директори Жеймс Роланд.

Унинг фикрича, замонавий тарих янглиш маълумотларга эга. Ҳозирда ўргатилаётган Тош даври одамлари энг қадимгилар эмас, балки ундан олдинги даврда яшаган одамларга тааллуқли.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Гана қадимги одам

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг