Гаитидаги зилзила қурбонлари сони кескин ошиб кетди

World

image

Жорий йилнинг 14 август куни Гаитида содир бўлган кучли зилзила қурбонлари сони 1297 кишига етди. Бу ҳақда мамлакатнинг фуқаро муҳофазаси хизмати маълум қилган.

Жароҳатланганлар ҳам ортган, дастлаб 2,8 минг жабрланувчи ҳақида хабар берилган бўлса, кейинроқ улар 5,7 мингдан ортиб кетган.

АҚШнинг USAID агентлиги Гаитига қутқарувчилар ва ускуналар юборишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гаитида шанба куни 7,2 балли зилзила содир бўлганди. Силкинишлар кейинроқ ҳам давом этди. Ҳозиргача кўплаб мамлакатлар табиий офат оқибатларини бартараф қилиш учун Гаитига ёрдам таклиф қилди.


Tags

Rate Count

141

Rating

3

Rate this article

Share with your friends