Гаитида полиция ва армия ўртасида қонли тўқнашувлар бўлди

World

image

Гаити ҳукуматининг маълум қилишича, норозилик намойишига чиққан полиция ходимлари ва армия бўлинмалари ўртасида юз берган қонли тўқнашувлардан сўнг,  пойтахт Порт-о-Пренсда 23 февраль куни режалаштирилган карнавал бекор қилинди.

“Ҳукумат эҳтимолий қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида Порт-о-Пренсдаги карнавални бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ва халқни хотиржамликни сақлашга чақирди”, дейилади Гаити коммуникация вазирлиги баёнотида.

Гаити пойтахтидаги президентлик саройи яқинида содир бўлган отишмаларда камида бир нафар аскар ва бир нафар полиция ходими ҳалок бўлди, яна 9 киши жароҳат олди.

ОAВ хабарларига кўра, қуролли тўқнашув номаълум шахслар томонидан армия штаб-квартирасига ҳужум қилиш билан бошланган, бинога ўт қўйишга уринишлар бўлган. Шундан сўнг, ушбу ҳудудда кун давомида бир томондан фуқаро ва полиция кийимидаги одамлар, бошқа томондан ҳарбий хизматчилар ўртасида отишма тўхтамади.

Мамлакатда полиция томонидан иш шароитларини яхшилашни талаб қилган норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бир ҳафта муқаддам полиция карнавал ўтадиган жойда йиғилди ва байрамга тайёрланган карнавал платформаларини ёқиб юборди.


Rate Count

101

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic