Гаитида минглаб намойишчилар тўда зўравонликларига қарши намойишга чиқди
Олам
−
08 Август 2023
2368Гаити пойтахти Порт-о-Пренсда мингдан ортиқ одам қуролли тўдаларнинг зўравонлигига қарши норозилик билдириш учун кўчаларга чиқди. Бу ҳақда “Prensa Latina” агентлиги хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, кеча, 7 август куни одамлар кўчаларга чиқиб, расмийлардан ёрдам ва жиноий гуруҳлар ҳаракатларидан ҳимояланишни талаб қилган.
Агентлик маълумотларига кўра, намойишчилар машиналарга ўт қўйган, полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатишга мажбур бўлган.
“Агар ҳукумат чора кўрмаса, Карфур-Фей метрополитени бандитлар ҳудудига айланади”, дейди намойишчилардан бири.
“Prensa Latina”нинг қайд этишича, биргина июль ойида мамлакатда 83 киши ўғирлаб кетилган, 82 та қотиллик қайд этилган.
2023 йилнинг олти ойида аёллар ва болаларни ўғирлаш бўйича 300 та ҳолат қайд этилган, бу 2021 йилга нисбатан уч баробар кўпдир.
“Telesur” телеканалига кўра, қуролли тўдалар Порт-о-Пренснинг 80 фоиздан ортиғини назорат қилиб, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўз позицияларини мустаҳкамлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь