“ГАИ”ларни фото ва видеога олишни тақиқлаш бўйича лойиҳа тугалланмаган – Бозоров

Жамият

image

Йўл-патруль хизмати ходимининг хизмат вақтида олинган видеосини унинг рухсатисиз интернетда тарқатиш бўйича қарор лойиҳаси ҳали охирига етказилмаган. Бу ҳақда бугун, 18 апрель куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров маълум қилди. 

“Бу бир лойиҳа ва у ҳозирча охирига етказилмаган. Бу бўйича ишчи гуруҳ ишлаяпти. Мазкур масала юзасидан ривожланган хориж давлатларининг тажрибаси ўрганиб, кейин Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Айни вақтда бу лойиҳа ўрганиш жараёнида”, дейди Бозоров.

Аввалроқ, “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тақдим этилганди. Унда Йўл-патруль хизмати ходимларини фото ва видеотасвирга олишни тақиқлаш назарда тутилган. 

Айтиш жоизки, лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 29 мартигача давом этиши айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг