“ГАИ” ходими ҳайдовчининг соқолига эътироз билдиргани бўйича текширув бошланди

3-саҳифа

image

Бугун, 12 сентябрь куни ижтимоий тармоқда Йўл-патруль хизмати ходими ҳайдовчининг соқол ўстирганига эътироз билдиргани акс этган видео тарқалди. Ҳолатга Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси муносабат билдирди.

Унга кўра, видео лавҳадаги ҳолат ўрганилганда, жорий йилнинг 5 сентябрь куни соат 09:30 ларда, Навоий шаҳар, Ислом Каримов кўчасида содир бўлгани аниқланган. Шу кўчада хизмат олиб бораётган Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори Ў.Ҳалимов Spark русумли 85 581 TTD давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ишорасини берган.

Ўзаро мулоқот вақтида ЙПХ инспектори ҳайдовчининг соқол ўстирганлик ҳолатига эътироз билдирган. Ходимнинг ушбу эътирозларини ҳайдовчи шахсий уяли алоқа воситаси орқали видео тасвирга олган. Видео тасвир ижтимоий тармоқда тарқалган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий ЙПХ

Баҳолаганлар

1096

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг