“Ғафур Ғулом” боғи ҳудудида турар-жой бинолари қуриляптими? Маданият вазирлиги изоҳ берди

Жамият 6583
image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудуди бузилиб, ўринга турар-жой мажмуаси қурилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўз навбатида бу муҳокамаларга ҳам сабаб бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги мазку хабарлар юзасидан расмий маълумот берди ва бу асоссиз хабарлар эканини таъкидлади.

“Чиндан ҳам боғ ҳудудида иш жараёни бошланган. Аммо турар-жой мажмуалари қурилмаяпти, аксинча, боғда енгил конструкцияли иншоотларни бузиш (демонтаж) ишлари олиб борилмоқда.

Ишлаб чиқилган янги лойиҳага кўра, боғ ҳудудида турар-жой иншоотлари қурилмайди”, дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, объект ҳудудидаги техник жиҳатдан эскирган атракцион ҳамда ўйин қурилмаларини олиб чиқиш бўйича барча тадбиркорлар огоҳлантирилган ва ушбу талабга улар томонидан эътироз билдирилмаган. 

“Таъкидлаб ўтамизки, олиб борилаётган реконструкция жараёнида боғ ҳудудидаги сув ҳавзаси, дарахтлар ва бошқа ўсимликларга зиён етмаган, улар доимий равишда парвариш қилинмоқда”, дейди вазирлик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 167
Рейтинг: 3.2
t
×