Ғафур Ғулом боғи инвестордан қайтариб олинади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Сингапурда рўйхатга олинган “BMP Smart Decision Private Limited” компаниясига замонавий кўнгилочар боғ ташкил этиш шарти билан 49 йилга ижарага берилган Ғафур Ғулом боғи масаласи қайта кўриб чиқилиб, инвестордан олиб қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда бугун, 16 декабрь куни бўлиб ўтаётган Сенатнинг йигирма иккинчи ялпи мажлисида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев маълум қилди. 

Сенат раиси Танзила Норбоева Ортиқхўжаевга юзланиб, аҳоли мурожаатлари орасида Ғафур Ғулом боғининг тақдири билан боғлиқ саволлар ҳам борлигини айтди. 

“Ғафур Ғулом боғи инвесторга берилган. Икки йил давомида бизга кўрсатган лойиҳаси асосида боғда ҳеч қандай дарахтга тегинмасдан, пляж зоналарини қолдириш, аслини сақлаб қолиш ва уни реконструкция қилиш ва янги аттракционлар қўйилиши кўрсатилган. Лекин тадбиркоримиз 1 йилдан ошдики ўзига қўйилган вазифаларни бажармади. Ушбу масалани қайта кўриб чиқишни таклиф қиламан ва қайта кўриб чиқамиз”, дейди ҳоким Ортиқхўжаев. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра, Ғафур Ғулом боғи ҳудудида 15 та қаровсиз қолган дарахт қуриб қолган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ғафур Ғулом боғи

Баҳолаганлар

485

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made